ТАЛАБАЛАР АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 9 ноябрида Тошкент тиббиёт академияси Педагогика ва психология кафедраси педагоглари томонидан «Оммавий маданиятнинг ижтимоий психологик таъсири» мавзусида талабалар анжумани ташкил этилди. Анжуманда тиббий биология факультетининг 202, 203 гуруҳ талабалари хозирги кунда глобал муаммо ҳисобланган «Оммавий маданият», унинг жамият тараққиётига салбий  таъсирига бағишланган мавзулардаги маърузалари билан чиқиш қилди.

Анжуман давомида иштирокчилар томонидан талабаларга берилган саволларга жавоб беришди, иштирокчилар асосий маърузада кўрилган муаммога қўшимчалар қилишди.

Анжуман сўнгида маъруза қилган талабаларга, шунингдек фаол бўлган иштирокчиларга махсус сертификатлар тақдим этилди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.