Ўзаро меҳр-оқибат – боқий қадрият!

Мамнуният билан айтиш жоизки, бизнинг халқимиз кексаларни ардоқлашдек хайрли миллий анъаналаримизга азал-азалдан қатъий риоя қилиб келади. Истиқлол йилларида эса бу қадриятлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунончи, Инсон манфаатлари, Оила, Аёллар, Оналар ва болалар, Қарияларни қадрлаш, Меҳр ва мурувват, Сиҳат-саломатлик, Мустаҳкам оила йилларида табаррук ёшдагиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида таҳсинга лойиқ талай ишларга қўл урилди.

Тошкент тиббиёт академияси Педагогика ва психология кафедраси ҳамда Тиббий педагогика факультети талабалари билан биргаликда яқинлашиб келаётган “Рўзаи-Рамазон” байрами муносабати билан “УРУШ ВА МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ УЧУН РЕСПУБЛИКА ПАНСИОНАТИ”га  ташриф буюрди.

Эълон !

2019 йил 12 апрел куни соат 12:00 (3 пара)да Педагогика ва психология кафедраси ассистенти  Н.А. Асқарованинг Касбий психология фанидан «Касб танлашга йўллашнинг умумий масалалари» мавзусида Тиббий педагогика факультети 1 курс талабаларига очиқ амалий машғулот ўтказилади.

Машғулот 2 ўқув биноси 4 қават Педагогика ва психология кафедрасида ўтқазилади.

ЭЪЛОН!

2019 йил 11 апрел куни соат  8:30 да Педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси Исканджанова Ф.К. Тиббий биология факультети 101 гуруҳ талабаларига “Индивидуальные, эмоционально – волевые свойства личности”  мавзусидаги очиқ дарсига таклиф этади.

Машғулот ўтиш жойи: 2 ўқув биноси,  4 қават Педагогика ва психология кафедраси 33 хона.

ЭЪЛОН !

06.04.2019 йилда  «Педагогика ва психология»  кафедраси ассистенти Ю.К. Нарметованинг  Тиббий профилактика факультети 102 гуруҳ талабаларига  “Билиш жараёнлари” мавзусида ОЧИҚ ДАРС (амалий машғулот) бўлиб ўтади.

Машғулот вақти: соат 10:00 (2 жуфтлик)да, 2 ўқув биноси, 4 қавати “Педагогика ва психология” кафедрасида

ОЧИҚ ИНТЕГРАЛ МАЪРУЗА ЎТКАЗИЛДИ

2019 йил 29 март куни Тошкент тиббиёт академияси Педагогика ва психология кафедра мудири, доцент Р.Н. Мелибаева Нормал ва паталогик физиология кафедраси ассистенти Э.А. Рахматуллаев билан ҳамкорликда «Шахснинг билиш жараёнлари» мавзусида очиқ интеграл маъруза бўлиб ўтди.

Маъруза онлайн тарзида ТТА нинг Урганч ва Фарғона филиаллари талабаларига ҳам узатилди. Очиқ маърузада кафедра ўқитувчилари, ташқи ва ички тақризчилар ҳам иштирок этишди. Очиқ маъруза замонавий педагогик ва ахборат технологиялари асосида ташкил этилди.

Continue reading «ОЧИҚ ИНТЕГРАЛ МАЪРУЗА ЎТКАЗИЛДИ»

ЭЪЛОН !

2019 йил 29 март куни соат 15:00  (5 пара)да Педагогика ва психология кафедраси мудири, доцент Мелибаева Руза Насировна томонидан Педагогика.Психология фанидан  «Шахснинг билиш жараёнлари» мавзусида Тиббий профилактика факультети 1 курс талабаларига очиқ, интеграл маъруза ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Интеграл маъруза «Нормал ва патологик физиология» кафедраси ассистенти Рахматуллаев Элёрбек Абдувалиевич билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Интеграл маъруза онлайн тарзида ТТА нинг Фарғона, Термиз филиалларига ҳам узатилади.

Маъруза ўтиш жойи:  2 ўқув биноси, 4 қават  «Информатика ва биофизика» кафедраси, 7 маърузалар залида бўлиб ўтади

“Ўзбекистон Конституцияси тарихи” номли китобининг тақдимоти ҳамда “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

2019 йил 19 март куни Тошкент тиббиёт академияси Тиббий педагогика факультети Педагогика ва психология кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Конституцияси тарихи” номли китобининг тақдимоти ҳамда “Конститутция бахтимиз қомуси” шиори остидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Continue reading «“Ўзбекистон Конституцияси тарихи” номли китобининг тақдимоти ҳамда “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди»

“Санъатнинг инсон ҳаётидаги ўрни”

Тошкент  Тиббиёт  Академиясида  Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуротов ҳамда Тиббий педагогика факультети Деканати, “Педагогика ва Психология” кафедраси ходимлари билан ҳамкорликда   Ўзбекистон Миллий Академик  драмма театри актёри, Ўзбекистон ҳалқ артисти Умаров Саидкомил Ҳамроевич билан “Санъатнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида адабий анжуман ташкил этилди.

Ўзбекистон ҳалқ артисти Умаров Саидкомил Ҳамроевич ўзининг ҳаёти йўли, ижодий фаолияти театр ва кино оламидаги ютуқлариҳақидайиғилганларга сўзлаб берди.

Анжуман қизғин бахс-мунозараларга бой бўлди, айниқса  Умаров Саидкомил Ҳамроевичнинг ўз ижод намуналаридан парчалар, монологлар ижро этиши йиғилганларга манзур бўлди.

“СИЗ БОРКИ ОЛАМ МУНАВВАР”

ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ  “ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ” КАФЕДРАСИ МУДИРИ ПС.Ф.Н. ДОЦ.  Р.Н. МЕЛИБАЕВА, ЎҚИТУВЧИ Н.А.АСКАРОВАЛАР ТОМОНИДАН    6 МАРТ КУНИ 8 -МАРТ ХОТИН ҚИЗЛАР БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “СИЗ БОРКИ ОЛАМ МУНАВВАР” НОМЛИ ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Тадбирда кафедра профессор – ўқитувчилари ва Тиббий педагогика факультетининг 1 курс талабалари иштирок этди. Тадбирни кафедра мудири пс.ф.н.доц. Р.Н.Мелибоева табрик сўзлари билан очиб берди ва оилада ва жамиятда аёлларнинг ўрни, бахтли оила сирлари ҳақида сўзлади. 102 Б гурухи талабалари томонидан байрам дастури намойиш этилди. Тадбир давомида оналар, аёллар ва қизларни мадҳ  этувчи шеьр ва қўшиқлар ижро этилди. Сўнгра талабалар иштирокида “Ким зукко” номли викторина ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди. Мавзуга оид “Оналарни қадрланг” номли видиоролик намойиш этилди. Тадбир сўнгида ўқитувчи Н.А.Аскарова ҳам байрам билан табриклаб, барчага соғлиқ, бахт, бахорий кайфият тилади. Байрам тадбири юқори савияда ўтди ва барчада байрамона кайфият уйғоти.

ЭЪЛОН

2019 йил 5-март куни соат 10-00 да Тошкент Тиббиёт Академияси тиббий педагогика факультети «Педагогика ва психология» кафедраси катта   ўқитувчиси Сайдуллаев Алишер Насруллаевичнинг 1-курс магистратура бўлими 3-оқим магистрлари учун “Ўқув мақсадлари таксономияси. Тест топшириқлари шакллари ва уларнинг ўзига хос  хусусиятлари” мавзусида очиқ маърузаси ўтказилади. Очиқ маъруза ўтказиш жойи 2-ўқув биноси 3-кават Б қанот 6-маъруза зали(Ижтимоий фанлар кафедраси)