16-Апрел куни харқаро тиббиёт олийгоҳлари ўртасида Психология фанидан олимпиада бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

Педагогика ва психология кафедрасида ўтказилган халқаро талабалар фан олимпиадаси 1-босқичи

ҲИСОБОТИ                                 

16.04.2021 й.

2021 йил 16 апрелъ куни Педагогика ва психология кафедрасида талабалар олимпиадасининг кафедра саралаш босқичи офлайн тартибда  ўтказилди.

Олимпиада психология фанидан 2 босчиқда олиб борилди.

1-босқич: битта тўғри жавобли тестлар – google forms дастури орқали ташкил этилди. (25). Вақти: соат 17.00 -17.30

2-босқич: БЛИЦ сўров шаклида 5 та савол ҳар бир талабага берилди. Вақти: соат 17.30-18.00.

Олимпиаданинг кафедра саралаш босқичида барча факультет талабаларидан Психология фанини яхши ўзлаштирган 13 та талаба қатнашди. Ҳар иккала босқичда талабалар 100 баллик тизим асосида  баҳоландилар. Натижаларга кўра 3 та талаба ғолиб деб топилди.

1-чи ўрин: (ўзб) Бердиева Мафтуна, Тиббий биология 403 гуруҳ талабаси (Раҳбар: вб.доцент Нарметова Ю.К)

1-чи ўрин: (евро) Запевалова Анастация, Тиббий биология 401 гуруҳ талабаси (Раҳбар: катта ўқитувчи Комилова М.О)

2-чи ўрин: (ўзб) Азимова Нигина, Тиббий педагогика 101 гуруҳ талабаси (Раҳбар: доцент Ахмедова М.Э)

3-чи ўрин: (ўзб) Ботирова Мадина, Тиббий педагогика 103 гуруҳ талабаси (Раҳбар: Мелибаева Р.Н.)

Педагогика ва психология кафедрасида ўтказилган Олимпиаданинг кафедра босқичи якунларига кўра Тиббий биология 403 гуруҳ талабаси Бердиева Мафтуна ва Тиббий биология 401 гуруҳ талабаси Запевалова Анастация Олимпиаданинг II босқичига йўлланма олдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.