“Ногирон болалар уйи интернати”га ташриф

Тиббий педагогика факультети Педагогика ва психология кафедраси мураббийлари ва талабаларининг 25-декабр куни Мурувват № 1 “Ногирон болалар уйи интернати”га  ташрифи юзасидан

БАЁННОМАСИ

Қатнашдилар: 101, 103, 205, 302, 402, 602, 604, 605 гуруҳ талабалари ва мураббийлари доцент М.Э.Ахмедова катта ўқитувчилар М.О.Комилова, Ш.А.Раупова, Ю.К.Нарметова ўқитувчилар, Ф.К.Исканджанова,  Н.А.Аскарова,  Т.Р.Бекмиров,  А.Н.Нурматов ва ТТА Ёшлар иттфоқи аъзолари.

Тиббий педагогика факультети гуруҳ талабалари ва мураббийлари 25 декабр куни Мурувват № 1 “Ногирон болалар уйи интернати”га  ташриф буюрди. 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан, интернат уйидаги меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиниб,  улар учун зарурий дори – дармонлар олиб борилди. Хайрия тадбирини ташкил этишдан мақсад меҳр ва мурувватга ташна қалб эгалари – имконияти чекланган болаларни маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш, хурсандчилик ва юқори кайфият шу билан бирга уларга хамиша эъзозда эканликларини хис қилиш туйғуларини бахш этиш кўзланди. Тиббий педагогика факультети катта куратори Н.А.Аскарова ушбу муассасада хизмат қилаётган, ногирон болаларга ўз меҳрини улашаётган, даволаётган  шифокоркорларга, ходимларга  ва тарбиячиларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, бу шарафли ва савобли хизмат эканлигини таъкидлаб ўтди. Талабаларга хар томонлама соғлом бўлиб, бахтли яшаётганликлари учун доимо шукронада бўлишлари, мехр ва саховат инсонларнинг энг зарур ва гўзал хусусиятларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.  Мурувват уйи бош шифокори Муслима Садриддиновна, мураббий ва тарбияланувчилар ушбу ташаббус ва дори- дармонлар учун  ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.