Олий таълим мутахасислигидан келиб чиқиб касбга йўналтириш ишларини жонлантиришга кўмаклалиш мақсадида “Педагогика ва психология” кафедраси ходимлари 16-17 Ноябр кунлари Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 19 ва 20 мактабларга ташриф буйурдилар.
Ташриф жараёнида кафедра ходимлари юқори синф ўқувчилари билан келажакда танлайдиган касблари ҳақида савол – жавоб тарзда суҳбат ташкиллаштирилди. Кафедра ходимлари Тиббиёт академиясида ўқиш ва бериладиган мутахассисликлар, ўқиш муддатлари ҳамда маъсулиятли шифокорлик касби ҳақида маълумотлар берди. Қизғин тарзда ташкил этилган мунозарада касбларнинг психологик таснифлари, касблар олами ҳақида психологик асосларда тушунтирилди. Ўқувчиларнинг келажакдаги қизиқишлари ва мақсадлари билан савол жавобларга бой ўтган суҳбат мактаб ўқитувчиларида ҳам яхши таъсурот қолдирди. Ташриф давомида мактаб ўқитувчилари билан “Инновацион педагогик технологиялар” мавзусида семинар ташкил қилиниб таълимда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар борасида фикр ва мулоҳазалари алмашилди.
Ўтқазилган тадбир якунида мактаб маъмурияти академия раҳбарияти ва кафедра ходимларида миннаддорчилик билдиришди.
Фото лавҳалар