БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Тиббий педагогика факултети ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари Рустамова С.Ш, 1-курс мураббийлари, Педагогика ва психология кафедраси мудири Мелибоева Р.Н,  Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси ассистенти Каримов А.А ва 1 курс талабаларига БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ мавзусида тадбир ўтказилди.  Маърузани Рустамова С.Ш  бошлаб бердилар ва педагогика ва психология кафедраси мудири Мелибоева Р.Н  мазмун, мохиятини очиб бердилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар, давлат, шу жумладан ҳуқуқ пайдо бўлиши билан уни суиистеъмол қилувчилар, ундан гаразли шахсий манфаатларда фойдаланувчилар пайдо бўлганлиги, коррупция ҳам шу каби салбий ҳолатлардан бири бўлиб ҳисобланиши, этимологик жиҳатдан “коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққанлиги, юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият эканлиги айтиб ўтилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan