Мамнуният билан айтиш жоизки, бизнинг халқимиз кексаларни ардоқлашдек хайрли миллий анъаналаримизга азал-азалдан қатъий риоя қилиб келади. Истиқлол йилларида эса бу қадриятлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Чунончи, Инсон манфаатлари, Оила, Аёллар, Оналар ва болалар, Қарияларни қадрлаш, Меҳр ва мурувват, Сиҳат-саломатлик, Мустаҳкам оила йилларида табаррук ёшдагиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида таҳсинга лойиқ талай ишларга қўл урилди.
Тошкент тиббиёт академияси Педагогика ва психология кафедраси ҳамда Тиббий педагогика факультети талабалари билан биргаликда яқинлашиб келаётган “Рўзаи-Рамазон” байрами муносабати билан “УРУШ ВА МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ УЧУН РЕСПУБЛИКА ПАНСИОНАТИ”га ташриф буюрди.