“Ўзбекистон Конституцияси тарихи” номли китобининг тақдимоти ҳамда “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

2019 йил 19 март куни Тошкент тиббиёт академияси Тиббий педагогика факультети Педагогика ва психология кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Конституцияси тарихи” номли китобининг тақдимоти ҳамда “Конститутция бахтимиз қомуси” шиори остидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари жамоаси ҳамда талабалари иштирок этдилар.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,лари Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Қурбонов Абдурахим Эшонқулович “Ўзбекистон Конституцияси тарихи китоби тақдимоти”мавзусида,  Гаппаров Хайрулла Лутпиллаевич “Ҳуқуқий маданият, бурч ва маъсулият тушунчаларининг ёшлар ҳаётидаги ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Қизғин савол-жавоб бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари шундай тадбирларни тез-тез ташкил этиш таклифини билдириб, маърузачиларга қизиқарли, сермазмун ва айниқса ўта долзарб муаммога қаратилган маърузалари учун самимий миннатдорчилик билдирдилар. Тадбир бахс-муносараларга бой ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.